Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асакадаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Асакадаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Видеодан скриншот

Асака туманида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этган, бир нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Шахобча ичида бўлган «Labo» русумли автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин сабаблари бўйича ёнғин-техникавий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Асакада уй ёнмоқда» сарлавҳали видео тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг