Божхона қўмитаси тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши кураш ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон Божхона қўмитасида тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши қандай кураш олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Бир неча кун муқаддам Тошкент шаҳрига ноқонуний олиб кирилган қарийб 300 миллион сўмлик 34 200 дона қути контрабанда сигаретлар йўқ қилинди. Жараён Давлат божхона қўмитаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари ва манфаатдор идоралар вакиллари иштирокида ўтказилди.
Тадбирдан сўнг брифинг ташкил этилиб, унда Давлат божхона ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Хусан Тангриев Божхона хизмати томонидан контрабандага қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
– Божхона органлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам равишда кўриб борилмоқда. Масалан, Республикамиз ҳудудидан транзит бўлиб ҳаракатланаётган юк поездининг вагонларидан бирида қарийб 11 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотлари топилган.
Шунинг учун, юк поездларининг вагонлари ёки Республикамиз ҳудудидан ҳаракатланиб ўтаётган юк автотранспорт воситалари тўғрисидаги тегишли маълумотларни қайта ишлаш орқали ушбу турдаги маҳсулотларнинг юртимиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мумкин. Бундай ҳолатлар божхоначилардан алоҳида эътиборни талаб этади, яъни бу борадаги қонунчилик қонунбузарликларининг олдини олади.
Биз энг кўп таянадиган яна бир жиҳат бор, бу – жамоатчилик назорати. Давлат секторида бундай ҳуқуқбузарликларга қарши фаол кураш олиб борамиз, деб умид қиламан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Аммо амалиёт шуни кўрсатадики, биргина Божхона қўмитасининг саъй-ҳаракатлари етарли эма.
Кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамай, ноқонуний товарларни истеъмол қилиш даражаси ҳамон юқори даражада – 15 фоиз бўлиб қолмаоқда. Бу эса ўз ўрнида муаммони ҳал қилишда давлат ҳокимияти ва қонун-тартиботининг барча тизимларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатади. Фақат саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирган ҳолдагина, биз Ўзбекистонда ноқонуний савдони енгишимиз мумкин, – деди Ҳусан Тангриев
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter