Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларга нисбатан жиноятлар учун жазо кучайтирилади. Нималар ўзгармоқда?

Болаларга нисбатан жиноятлар учун жазо кучайтирилади. Нималар ўзгармоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган Давлат дастури мамлакатда болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида янги босқични бошлаб бермоқда.

Мазкур ҳужжат болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш бўйича муҳим қадамларни белгилайди.

Энди нималар ўзгаради?

  • 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий жиноят содир этганларга нисбатан жазолар кескин кучайтирилади — умрбод озодликдан маҳрум этишгача.
  • Вояга етмаганларга оид жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилиш ваколати прокуратура органларига ўтказилади.
  • Махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар томонидан бундай ишларни кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади.
  • Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларнинг келгусида болалар билан ишлашига чекловлар белгиланади.
  • Нодавлат таълим ташкилотларини мажбурий камера билан таъминлаш ва видеоязув қайдларини камида 6 ойгача сақлаш талаби жорий этилади.
  • Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича жавобгарлик кучайтирилади.
  • Зўравонликдан жабрланган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам берилади.
  • Судгача ва суд жараёнларида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг мажбурий иштироки таъминланади.
  • Жинсий зўравонлик ишларида бола ва гумон қилинувчи ўртасида юзлаштириш фақат терговчи ва прокурор қарори ёки суд ажрими асосида ўтказилади.
  • Тажриба тариқасида “Barnahus” модели жорий этилади — барча процессуал ҳаракатлар ва психологик жараёнлар бола учун хавфсиз, ягона муҳитда амалга оширилади.
  • Терговчи, судья, прокурор, адвокат ва ижтимоий ходимлар болалар билан ишлашнинг махсус дастурлари асосида тайёргарликдан ўтади.
  • Болаларни “рақамли макон”да ҳимоя қилиш учун 24/7 ишловчи мониторинг ва хабар бериш платформаси йўлга қўйилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг