Бош прокуратура журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан баёнот берди
Бош прокуратура томонидан фуқаро Диана Иртуганова (Ягафарова)нинг марҳума журналист Рамина Ягафарованинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш натижаларидан норози эканлиги ҳақидаги ёзма ва видеомурожаатлари ўрганилмоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 13 сентябрь куни журналист Рамина Ягафарова вафот этганлиги ҳолати юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг сўровига жавобан дастабки маълумотлар асосида тайёрланган тезкор расмий изоҳ тақдим этилган.
Изоҳда 2023 йил 14 сентябрь кунги дастлабки тиббий маълумотномага асосланиб, «марҳуманинг ўлими дори-дармонларга аллергик реакция (левофлоксацин), мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок оқибатида юзага келганлиги» кўрсатилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 01.11.2023 йилдаги якуний хулосасида эса марҳума Р.Ягофарованинг ўлими-юқори нафас йўлларини қусуқ массалари билан беркилиши натижасида механик асфиксия-аспирацион синдромдан юз берганлиги қайд этилган.
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш натижасига кўра, марҳума Р.Ягафарованинг вафот этганлиги ҳолатида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳозирда Диана Иртуганованинг мурожаатларида келтирилган важлар асосида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қабул қилинган жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарори назорат тартибида ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter