Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги мультимедиа маркази МТРК таркибига ўтказилди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Адлия вазирлиги қошидаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази МТРК таркибига қўшилмоқда. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мазкур маълумотни тасдиқлади.
Ҳар иккала марказ бир муддат олдин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бўйсунувига ўтказилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ўтган йили январда, Адлия вазирлиги ҳузурида ахборот-таҳлил мультимедиа маркази эса 2019 йилнинг 1 февраль куни расман иш бошлаган эди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz» сўровига кўра, Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter