Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқдаги аянчли воқеа ИИБга саволларни пайдо қилмоқда

Бўстонлиқдаги аянчли воқеа ИИБга саволларни пайдо қилмоқда

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи 39 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан вояга етмаган фарзандлари кўз ўнгида зўрланганига оид хабарлар озмунча шов-шув бўлаётгани йўқ. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати баёнот беришга ҳам улгурди.

«Xabar.uz»нинг мазкур ҳолат бўйича кичик суриштирувида айни пайтда ҳибсга олинган 4 нафар эркакнинг ёшига аниқлик киритилди. Маълум бўлишича, уларнинг 3 нафари 27 ёш, бир нафари 19 ёшли йигит бўлиб чиқди. Энг даҳшатлиси, ушбу жиноий гуруҳнинг раҳбари муқаддам Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан судланган бўлиб, судланганлик муддати ҳали тугамагани айтилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан туман ИИБга нисбатан катта савол пайдо қилади. Яъни, 27 га кирмай оғир жиноят содир этиб, ҳали судланганлик ҳолати ўтмаган шахсга нисбатан етарли даражада назорат ишлари олиб борилмагани унинг гуруҳ бўлиб яна ўта оғир жиноятга қўл уришига сабаб бўлмадими?!

Бунинг касофати ўз тенгқурларидан ташқари, ҳали 19 га тўлмаган яна бир йигитчагаям урмаяптими?

Бундай оғир саволлар эса мазкур жиноят иши Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилиши қанчалар мақсадга мувофиқ, деган бошқа саволни пайдо қилмоқда.

Яна бир маълумот: «Xabar.uz» манбасига кўра, дастлабки тергов жараёнида айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) билан айб эълон қилинган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг