Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32 даража, жанубда 35 даражагача бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг