Бухорода бедаси пайҳон қилинган фермер қария ҳамқишлоғини уриб ўлдирди (фото)

Жорий йилнинг 28 март куни соат 17:30 да Қоракўл тумани Ўтиқ-Дўрман қишлоғида яшовчи, 28 ёшли Б.Д. «Шоҳжахон чорва замини» фермер хўжалигига қарашли чўл ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, 58 ёшли Н.Х., нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 6 апрел куни шу ерда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, жанжал, гумонланувчи Н.Х., га тегишли бўлган қўй подаси, Б.Д., нинг беда ўтлари экин майдонига кириб пайхон қилганлиги сабаб бўлган.
Жиноят иши бўйича Б.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва ўрнатилган тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter