Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода меҳмонхонани электрсиз қолдирган мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Бухорода меҳмонхонани электрсиз қолдирган мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор электр тармоқлари корхонаси масъул ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси билан «Даврон файз» (номи ўзгартирилган) МЧЖ ўртасида 2021 йил 1 январда шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан корхонага 1 ставкали тариф бўйича электр энергиясидан фойдаланишга рухсат берилган ва техник шартлар тақдим этилган. Бироқ 2024 йил 8 март куни, дам олиш куни бўлишига қарамай, Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ҳеч қандай асословчи ҳужжатларсиз ва олдиндан огоҳлантирмасдан тадбиркорга қарашли меҳмонхона электр тармоғидан узиб қўйилган.

Бу эса корхонанинг бир суткадан ортиқ вақт давомида электр энергиясиз қолишига ва тадбиркорлик фаолиятининг ноқонуний тўхтатилишига олиб келган.

Вакил девони ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахси томонидан содир этилганлиги аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 241-3-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЖИБ Бухоро шаҳар судига юборилди.

ЖИБ Бухоро шаҳар судининг 2024 йил 26 июлдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик ҳолати тасдиқланиб, унга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг