«BYD HAN» жарима майдонига йўл олди
Энг замонавий русумдаги авторанспорт эгаси бўламан деб уни кредит асосида харид қилаётганлар кам эмас. Кимдир тўловларни вақтида амалга оширса, бошқа бири...
Шу кунларда МИБ томонидан маъмурий ҳамда банк кредит қарздорликларини мажбурий тартибда ундириш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилаётган тадбирлар давомида Бюронинг Чиноз туман бўлими иш юритувидаги фуқоролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.У.дан, ундирувчи «Асакабанк» АТБ фойдасига 658.726.404,76 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган 2023 йилда ишлаб чикарилган «BYD HAN EV» русумли транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Мазкур автортанспорт воситасига қидирув эълон қилинди. 14 июнь куни ўтказилган навбатдаги «Аutocon» тадбирида мазкур авторанспорт воситаси аниқланиб, ЙҲҲБ ёрдамида тўхтатилган ва тегишли тартибда расмийлаштирилиб, жарима майдонига қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter