Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чалкашлик: ҳайдовчи ёнидаги йўловчи камар тақмаса, ким жазоланади?

Чалкашлик: ҳайдовчи ёнидаги йўловчи камар тақмаса, ким жазоланади?

Фото: Xabar.uz

2022 йил 1 майдан йўл ҳаракатининг янги қоидалари амалга киритилади. 2022 йил 12 апрелдаги ҳукумат қарорига кўра эса ЙПХ ходими бирор машинани тўхтатса, аниқланган ҳар қандай қоидабузарлик бўйича чора кўришга ҳақли этиб белгиланди.

Шунингдек, 1 майдан кучга кирадиган янги қоидаларга кўра, эндиликда ҳайдовчи ёнига, олд ўриндиққа ўтирган йўловчи ҳам хавфсизлик камарини тақиши шарт деб кўрсатилди. Яъни агар ҳайдовчи ва йўловчи камар тақмаса, қоидага амал қилмаган бўлади. Камар тақмаган ҳайдовчига жарима бор, ҳозир 135 минг сўм. Хўш, йўловчи камар тақмаса, нима бўлади?

Биринчиси, агар йўловчи камар тақмаса (тақишни истамади, ёқтирмайди ва ҳоказо), ҳайдовчи жазоланиши керак, дейишингиз мумкин. Яхши, қандай асосга кўра жазоланади? Ҳуқуқий асоси келтирилганми? Йўловчи камарсиз бўлса, ҳайдовчи палон ҳужжатга кўра қоидабузар деб ҳисоблансин ва палон жазога тортилсин, деган меъёр борми?

Иккинчиси, камар тақмаган йўловчининг ўзи жавобгарликка тортилиши керак, дейдиганлар ҳам бўлиши мумкин. Мантиқан олиб қараганда, буям тўғри, чунки ҳайдовчи унга мажбурлаб ё куч ишлатиб камар тақтира олмайди-ку. Лекин бунинг-да ҳуқуқий асоси йўқ.

Учинчиси, кимдир жазоланиши шартми ўзи, дейишингиз мумкин. Албатта, чунки йўл ҳаракати қоидаларида камар тақиш шартлиги кўрсатилган. Тақмаган одам, демак, қоидага амал қилмайди ва у қоидабузар бўлиб қолади. ЙПХ ходимлари камар тақмаган қанчалаб ҳайдовчиларга баённома расмийлаштириб, жаримага тортиб келмоқда.

Мана шу ерда расмий ҳужжатларда чалкашлик, чала иш кўзга ташланади. Қоида ишлаб чиқилгану, аммо охири ёки оқибатлари тўлиқ ўйланмаган. Бу ерда фуқаролар ва ЙПХ ходимлари ўртасида салбий ҳолатлар ва оқибатлар ҳам юз бериши мумкин. Чунки, масалан, таксичи машина олд ўриндиғига ўтирган мижозга (йўловчига) камар тақишни айтсаю, у кескин рад этса, ҳайдовчи ё тирикчилигидан, ё қоидадан воз кечиши керак. ЙПХ ходими шу ҳолатда уларни тўхтатса ҳам, тушунмовчилик баттар авж олади.

Шунинг учун Ички ишлар вазирининг «курсиси баланд» матбуот котиби мана шу ҳолатга ва ЙПХ ходимларини суратга олиб, интернетга тарқатиш тақиқлангани ҳақидаги фейк хабарларга аниқлик киритиб беришига умид қилиб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг