ЙПХ ходимини масхара қилиб видеотасвирга олган блогер ва шериги жазоланди
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2025 йил 5 декабрдаги қарори билан маҳаллий блогер Мақсуд Музаффаров (1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) ва унинг шериги Б. Р. (1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 195-2-моддасида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Ҳуқуқбузарлар М. М. ва Б. Р. жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Шаҳрисабз шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган йўл-патрул хизмати инспектори Т. Х.ни обрўсизлантириш мақсадида уни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Суднинг қарорига кўра М. М.га 10 сутка ва Б. Р.га 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter