Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чойхонада ўтирган ЙПХ ходимини видеога олган шахслар 15 суткага қамалди

Чойхонада ўтирган ЙПХ ходимини видеога олган шахслар 15 суткага қамалди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирган пайтида тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, овқатланиш шохобчаларидан бирида йўл-патрул хизмати ходими ёнига бир неча келиб уни видеога олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишган. Воқеа якшанбада, ходимининг дам олиш кунида содир бўлгани айтилади. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган. 5 нафар эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг