Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши назорат тузилмалари тартибга солинмоқда

Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши назорат тузилмалари тартибга солинмоқда

Фото: Xabar.uz

Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тартибга солинди.

Адлия вазирлиги Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3950, 2026 йил 3 октябрь).

Мазкур ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланмоқда.

Унга кўра:

- ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради;

-  ички назорат тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан биргаликда амалга оширилади;

-  ички назорат тузилмалари хизмат, бўлинма кўринишида ташкил этилади ёхуд лавозимдан иборат бўлади;

- ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан олий маълумот, иш стажи ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш каби минимал талаблар белгиланади;

- KPI ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига нисбатан қўлланилмайди, KPI дан келиб чиқадиган устамалар максимал миқдорда татбиқ этилади, KPI ни пасайтириш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

- ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади ва улар ҳуқуқий ҳамда ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг