Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дори воситаларининг рақамли ҳимоячиси

Дори воситаларининг рақамли ҳимоячиси

2022 йилнинг муҳим воқеаси шубхасиз дори воситаларининг рақамли маркировкасига старт берилиши бўлди. Янги тизим 1 сентябрдан тадбиқ этила бошланди ва энг аввало ахоли саломатлиги химоясидек муҳим вазифани ўз зиммасига олди. Ҳўш, рақамли маркировкалаш қандай тизим ва у Ўзбекистон учун қанчалик муҳим?

Жаҳон соғлиқни Сақлаш ташкилотининг қайд этишича, бугунги кунда фарматцевтика бозорининг 10-15% улушини қалбаки, контрафакт ва фалсификат дорилар ташкил этади. Бу катта муаммо, сабаби дори воситаси инсон саломатлиги билан бевосита боғлиқ бўлган муҳим маҳсулот ҳисобланади.

«ЖССТнинг таъкидлашича, дунёда контрафакт ва қалбаки дори воситаларининг кўрсаткичлари 10% атрофида. Аммо Осиё, Африка мамлакатлари, Жанубий Америка учун бу кўрсаткич бозорда 30% ва 40 ва 50% гача етиши мумкин. Дори-дармон ўзига ҳос маҳсулот, унга алоҳида талаблар бор ва ҳар доим ҳам тажрибали мутахассис ёки фармацевтика саноатининг ходими сохта дорини асл доридан ажрата олмайди. Хозирда дунёдаги энг самарали усул – Рақамли маркировкалаш тизими»,- дея изоҳлади Фармацевтика соҳасини назорат қилиш Агентлиги ҳузуридаги фармакологик назорат бўлими бошлиғи Элвира Свечникова.

Рақамли маркировкалаш – маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва айланмасини назорат қилиш тизимидир. Ушбу товарларни кузатиб бориш тизими халқаро амалиётда Track & Trace деб аталади. Ҳар бир ишлаб чиқариш бирлиги қачон ва қаерда ишлаб чиқарилганлиги, кимга жўнатилгани ва қайси вақтда истеъмолчига сотилгани назорат қилинади.

2022 йилнинг 2 апрел санасида Вазирлар Маҳкамасида 149-сонли «Дори воситалари ва Тиббий буюмларни Рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. Унга биноан 1 сентябрдан эътиборан иккиламчи (ташқи) қадоқда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган дори воситалари рақамли маркировка кодига эга бўлиши талаб этилади. 1 ноябрдан эътиборан бирламчи (ички) қадоқдаги дорилар ҳам маркировкалана бошланди.

«Asl Belgisi» рақамли маркировкалаш тизими кўплаб афзалликларга эга. У ҳам давлатга (солиқ ва божхона тушумларнинг ошиши), ҳам бизнесга (соғлом рақобатни шакллантириш, брендни ҳимоя қилиш, бозорни оқланиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши) ва истеъмолчиларга (харид қилишдан олдин мобил илова орқали асл маҳсулотни танлаш имконияти, жамоат назоратини шакллантириш) фойда келтиради.

Яъни, ҳар бир дорига (қадоғига) маҳсус Data Matrix коди қўлланилади ва у маҳсулот харакатини кузатишга ёрдам беради. Энг муҳими – чет элдан импорт қилинган дорилар ҳам рақамли ҳимоячига эга бўлиши керак. Кодни сканерлаш орқали керакли барча маълумотларни билиб олиш мумкин.

«Шуни таъкидлашни истардимки, биз фақат сохта ва контрафакт фармацевтика маҳсулотлари ҳақида гапирмаяпмиз. Стандарт бўлмаган маҳсулотлар деган кенгроқ тушунча ҳам мавжуд. Яъни, бунда маҳсулот стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб бермайди. Дори воситасини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган моддалар эмас, балки уларнинг дозаси, яроқлилик муддати ўтгани, сақлаш қоидалари бузилгани ҳам инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, яқинда чегарада оддий қопларда инсулин олиб ўтмоқчи бўлган уддабуронлар қўлга олинди. Инсулин эса маълум бир ҳарорат режимига муҳтож бўлган термолабил дори ҳисобланади. Албатта, агар бу инсулин дорихоналарга тушса, оқибатлари қайғули бўлиши мумкин эди». – дея изоҳ берди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги раҳбари Сардор Кариев.

Тизим янги, жорий этиш эса босқичма-босқич давом этмоқда. Айни вақтда тизимнинг самарадорлиги ошиб бормоқда. Буни ишлаб чиқарувчилар ҳам алохида таъкидлашмоқда, уларга рақамли маркировкалаш илгари бўлмаган таҳлилий маълумотларни онлайн тарзда етказиб турибди. Бунинг учун шаҳсий кабинет очиш кифоя – дори воситасининг «саёҳат йўли» ва якуний манзили аниқ.

«Рақамли маркировкалаш тизими ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот сифатини назорат қилиш имкониятини беради. Шуни таъкидлаш керакки, кўплаб ишлаб чиқарувчилар учун муаммолар кўпинча маҳсулот сифати билан боғлиқ бўлади. Шуни айтиш лозим, дори корхонадан юқори сифат билан чиқиши мумкин, аммо унинг кейинги йўлини – логистикани, тарқатилиши, қайси дорихонага ва қачон келганини кузатиш имкониятига эга эмас эдик. Мутахассисларимиз дорихоналарга, дистрибюторларга бориб, дори-дармонларни сақлаш ҳолати ва шароитларини текширадилар. Ва буларнинг барчаси қўлда амалга оширилади. Ҳаммаси жойида текширилади. Asl Belgisi билан бу фаолиятларнинг барчаси соддалаштирилади.

Тизим билан биз ҳамма нарсани қила оламиз. Дори қайси дорихонада эканлиги, қачон сотилгани, қандай логистик йўл билан манзилга етказилгани, захирада ҳар бир турдан қанча қолгани ва ортиб қолганини билиб турамиз. Рақамли маркировкалашнинг яна бир катта афзаллиги – биз учун муҳим бўлган таҳлилларни тақдим этишидир! Ишлаб чиқарувчи ҳар бир маҳсулотнинг қанча сотилишини, дори-дармонлар қаерда ва қаерга кетаётганини аниқ билиши мумкин. Asl Belgisi тизимида минимал ҳаракат ва экрандаги барча таҳлиллар мавжуд!

Илгари сифат билан боғлиқ муаммолар юзага келса ва маҳсулотни дорихоналардан қайтариб олиш лозим бўлса, ушбу жараён бир неча кунни талаб қиларди ва ўша пайтда дори-дармонлар сотилиши давом этарди. Рақамли тизим ёрдамида бу осонлашди – Asl Belgisi керакли операцияни амалга ошириб, саноқли сонияларда маълум бир дорига тақиқ қўяди ва дорихоналарда бу дори кассадан ўтолмайди, уни сотиш тўхтатилади. Натижада биз истеъмолчининг соғлиғини ҳимоя қиламиз! Рақамлаштириш туфайли ишимиз жараёни анча олдинга силжиди, ҳатто 2 йил олдинги ҳолат билан солиштирганда ҳам фарқ осмон билан ерча!» – дея изоҳ берди фарматцевтика компанияси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Шерзод Карабаев.

Айни вақтда фармацевтика маҳсулотларининг 90% дан ортиғи рақамлаштирилмоқда. Ўтган давр мобайнида Asl Belgisi тизимида 502 дан ортиқ товар айланмаси иштирокчиси – ишлаб чиқарувчилар, чет эллик рўйхатга олиш гувоҳномалари эгалари, хорижий фармацевтика компанияларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари, улгуржи савдо вакиллари рўйхатдан ўтказилди. Ушбу маҳсулот гуруҳининг 7500 дан ортиқ маҳсулот карталари Миллий каталогга киритилган. Бу даврда жами 91 миллиондан ортиқ код қўлланилди. Дорихоналар аллақачон Data Matrix кодли дори-дармонларни қабул қила бошладилар, уларнинг ҳақиқийлигини ҳар бир фойдаланувчи Asl Belgisi мобил иловаси орқали текшириши мумкин.

«2023 йилда биз учинчи гуруҳга кирган дори воситаларини Рақамли кодлари билан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз – булар кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан препаратларидир. Шунингдек, 1 ва 2-гуруҳлар бўйича товарларни жамлаш, кузатиш ва муомаладан олиб қўйиш босқичлари ишга туширилади. Келгуси йил янги босқичларни жорий этиш, чакана савдо тармоғини – дорихоналарни улаш, товар айланмасининг янги иштирокчилари билан ишлаш, кўплаб семинарлар, вебинарлар, конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш учун жуда муҳим бўлади. Ҳар бир истеъмолчи бозорни оқартиришнинг фаол компонентига айлана олади, бунинг учун Asl Belgisi мобил иловасидан фаол фойдаланиш керак», — деди маҳсулот гуруҳи менежери Диёр Расулев 2023 йилга мўлжалланган режалари билан ўртоқлашар экан.

Бу жараёнларнинг барчаси ахоли саломатлигини химоя қилиш учун амалга оширилади. Жамоат назорати воситаси вазифасини бажарувчи Asl Belgisi мобил иловасидан ҳозирги кунда 50 мингдан ортиқ истеъмолчиларимиз фаол фойдаланиб келишмоқда. Data Matrix кодини сканерлаб, асл маҳсулотни танлаш орқали ўзини ва яқинларини химоя қилиш мумкин. Танлаш имкониятини берувчи бу тизим яқин келажакда мамлакатимизда қалбаки дорилар билан курашдаги самарали воситаси бўлиб хизмат қилиши ва кенг имкониятларини намоён этишига ишонамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг