Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгизаклар ўлимига сабабчи бўлган шахс 9 йилга қамалди

Эгизаклар ўлимига сабабчи бўлган шахс 9 йилга қамалди

Хоразм вилояти Хива туманида 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 2023 йилнинг 15 декабрида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси тўйда спиртли ичимлик ичиб рулга ўтиради ва йўл четида кетаётган 3 нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборади. Кейин у воқеа жойидан қочиб кетади. Жабрланувчиларнинг 2 нафари (Ҳасан ва Ҳусан) воқеа жойида ҳалок бўлади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди, 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олинган.

Жиноят ишлари бўйича Хива тумани судида ҳайдовчи узил-кесил 3 йилга транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг