Эгизаклар ўлимига сабабчи бўлган шахс 9 йилга қамалди
Хоразм вилояти Хива туманида 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Воқеа 2023 йилнинг 15 декабрида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси тўйда спиртли ичимлик ичиб рулга ўтиради ва йўл четида кетаётган 3 нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборади. Кейин у воқеа жойидан қочиб кетади. Жабрланувчиларнинг 2 нафари (Ҳасан ва Ҳусан) воқеа жойида ҳалок бўлади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди, 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Хива тумани судида ҳайдовчи узил-кесил 3 йилга транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter