Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан чақалоқ жасади топилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан чақалоқ жасади топилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ жасади топилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий ахборот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ер майдонига ҳомила кўмиб кетилганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, ҳомила ўғил бола жинсига мансуб 3-4 ойлик эканлиги келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг