Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қонунингни пеш қилма менга...» деган шахс10 суткага қамалди

«Қонунингни пеш қилма менга...» деган шахс10 суткага қамалди

Жорий йилнинг 25 январь куни «Фарғона сув таъминот» МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) Чўлпон МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлиини унидирш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суд фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг