Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада сифатсиз арматура ва ўйинчоқлар йўқ қилинди

Фарғонада сифатсиз арматура ва ўйинчоқлар йўқ қилинди

Фото: Видеодан кадр/Назорат инспекцияси

Фарғонада сифатсиз арматура маҳсулотлари реализацияси тўхтатилди ва утилизация қилинди. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан ўтказилган давлат назорати тадбирлари давомида стандарт талабларига жавоб бермайдиган арматура маҳсулотлари аниқланди. 

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан мазкур арматура маҳсулотларини реализация қилиш тўхтатилди ҳамда белгиланган тартибда утилизация қилинди.

Шунингдек, вилоятда сифатсиз ўйинчоқлар реализацияси тўхтатилди ва утилизация қилинди. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан ўтказилган давлат назорати тадбирлари давомида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ўйинчоқ маҳсулотлари аниқланди. 

Назорат тадбирлари якунларига кўра, мазкур ўйинчоқ маҳсулотларининг реализацияси тўхтатилди ҳамда белгиланган тартибда утилизация қилинди. 

Сифатсиз маҳсулотлар рўйхати билан  ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг