Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирибгар қармоғига илинган «инвестор» 240 млн. сўмидан ажралди

Фирибгар қармоғига илинган «инвестор» 240 млн. сўмидан ажралди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Х.А. фуқаро С.Р.га ўзини «F» МЧЖ ходими деб таништириб, унга мазкур жамиятга инвестиция сифатида маблағ киритилса, катта миқдорда фойда олиши ҳақида ишонтириб, унинг ишончига киради. Сўнг 240 млн. сўмини қўлга киритиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб юборади.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг