Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаро нобоп шерик ва қарзлар туфайли уйидан айрилди

Фуқаро нобоп шерик ва қарзлар туфайли уйидан айрилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Темирйўлчи маҳалласидаги ота ҳовлисида узоқ йиллар яшаб келган Мўминовлар оиласи қонунан ўзларига тегишли бўлмаган уйдан мажбурий равишда кўчирилди. Бу фожиали воқеа ортида кўплаб сабаблар бор.

Мўминовлар оиласи яшаб келган уйни қуришда отасининг кўп йиллик меҳнати бор. Мустаҳкам ва чиройли уй оиланинг суянчиғи эди. Бироқ, оиланинг катта ўғли қабул қилган нотўғри қарорлар бу бахтни йўққа чиқарди. У бизнесга киришиб, уйни гаровга қўйди, бизнесдаги шеригига ишонди.

Бироқ бизнеси муваффақиятсизликка учради, қарзлар ортди ва Мўминов қарзларини қайтара олмади. Бу орада шериги ҳам ваъдасини бузиб, Мўминовнинг гаровдаги уйини 200 минг АҚШ долларига сотиб юборди. Энди уйнинг қонуний-ҳақиқий эгаси Хашимов эди...

У судга мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилди. 2025 йил 25 февралдаги суд қарори билан Мўминовлар оиласи уйдан чиқарилиши белгиланди.

14 апрелда Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлимига келиб тушган ижро варақаси асосида давлат ижрочилари ҳаракатга ўтди. Улар қонуний тартибда, барча зарур тартиб-таомилларга риоя қилиб, Мўминовлар оиласини бир неча марта огоҳлантирди ва уларга уйни ихтиёрий тарк этиш учун вақт берди. Суд жараёнининг узайтирилиши ва ижро ҳаракатларининг тўхтатилишига қарамай, МИБ ўз вазифасини адо этиши лозим эди.

Барча ҳуқуқий имкониятлар тугагач, МИБ қонунга мувофиқ мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширди. Суднинг қонуний қарори ижро этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг