Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарнинг Абу Али ибн Сино МФЙ ҳоким ёрдамчиси А.Сга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «г» банди ҳамда 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, А.С «Абу Али ибн Сино» МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори билан берилган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатдан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, кредит маблағларини ўзлаштирган.

Хусусан, у «Абу Али ибн Сино» МФЙ ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.Млар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 млн. сўмдан, жами 163 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳоким ёрдамчиси 14 сентябр куни ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «г» банди, 209-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан ишда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг