«Иш юзасидан ёнига борсам, мени ҳақоратлади...» (видео)
Жорий йилнинг 3 май куни «Sirdaryo Xabarlari»да «Иш юзасидан ёнига борсам, мени ҳақоратлади» — Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари ўртасида ўзаро жанжал содир бўлибди, сарлавҳали видеохабар жойланганди.
Шундан сўнг, куни кеча 4 май куни Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг расмий муносабати эълон қилинди.
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати уни тўлалигича томошабинлар эътиборига ҳавола қилди:
YouTube каналида 2021 йил 3 майда берилган ва қатор ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходимлар бўлими бошлиғи Б.Ғоибназаров ўз хонасида ўтирганда шифохона ошпази ёрдамчиси М.Нориева келган. Улар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага чиққан. Натижада М.Нориева ўз қўл телефонининг камерасига бўлиб ўтган воқеаларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга юборган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифохона касаба уюшмаси, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Мирзаобод тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Тафсилотлар тўлиқ ўрганиб бўлингач қўшимча расмий жавоб берилиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter