Иштихондан Америкага жўнатишни ваъда қилган фолбинга қамоқ жазоси тайинланди
Иштихон туманида истиқомат қилувчи Бахтиёр АҚШга кетиш, у ерда ишлаш мақсадида «Грин карта» ўйнайди. Лотереясига «ютуқ» чиқавермагач, фолбиндан умид қилади. Хуршида фолбинга эса худди шундай «ўлжа» керак эди.
2019 йил апрель ойида Бахтиёрнинг фол билан уч кунда «йўлини очиб», Америкага кетишига ёрдам беришини ваъда қилади. Унинг ишончига кириб алдаб, Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, Зарафшон кўчасидаги уйида 9.500.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Бахтиёр уч кундан кейин «АҚШга кетаман», дея ҳозирлик кўради. Ушбу вақт ўтгач, чиндан ҳам унинг телефони жиринглайди: «Биз АҚШ элчихонасиданмиз, келинг, ҳужжатларингизни олинг».
Буни эшитган Бахтиёр шошилинч пойтахтга йўл олади. Борганида, элчихонадан ҳеч ким қўнғироқ қилмагани аниқ бўлди. Тарвузи қўлтиғидан тушган Бахтиёр алданганини билиб, ортга қайтади. Тегишли органларга мурожаат қилади.
Ички ишлар органлари кўмагида унга қўнғироқ қилинган яширин рақам Хуршида фолбинники эканлиги аниқланади. Иш судга оширилади. Суд томонларнинг фикрларини тинглайди. Хуршида фолбин етказилган зарарни қоплаб беришини айтади.
Аммо бир эмас, бир неча бор мазкур модда билан судланган фолбинга 1 йил 9 ой 28 кун озодликни чеклаш ҳамда 10.714.300 сўм жарима жазоси белгиланди.
И.ДОНИЁРОВ,
жиноят ишлари бўйича Оқдарё тумани суди раиси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter