Туркманистондаги инқирозда фолбинлар ҳам айбланмоқда
Туркманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фолбин ва табибларни «одамларни талон-торож қилишда» ва «мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишда» айбламоқда. Мамлакат бўйлаб рейдлар ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тушунтириш ишларини олиб бормоқда: улар фолбинлар ва табиблардан махсус давлат текширувидан ўтишларини ва фаолиятини давом эттириш учун рухсатнома олишларини талаб қилмоқдалар.
«Аммо Туркманистонда бундай фаолиятга рухсатнома берувчи ҳеч қандай давлат органи йўқ», деди мухбир.
Туркманистонда табиб ва фолбинлар фаолияти қонун билан тақиқланмаган. Мамлакатда иқтисодий инқироз туфайли аҳоли фолбинларга тобора кўпроқ мурожаат қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter