Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ота ўғлини пичоқлаб қўйди

Жиззахда ота ўғлини пичоқлаб қўйди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

2019 йил 12 июль куни соат 22.00ларда Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида «Мулканлик» МФЙда яшовчи 51 ёшли Ғ.Р. шу МФЙда яшовчи собиқ турмуш ўртоғи 46 ёшли Д.Р. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб 27 ёшли ўғли Ғ.Ж.нинг биқин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Ғ.Ж. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Р.қўлга олинган.

Шунингдек, 2019 йил 12 июль куни соат 23.30ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи 41 ёшли А.Т. уйи олдида ўзаро жанжал туфайли қўшниси 29 ёшли У.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада У.М. касалхонага ётқизилган. А.Т.қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, хар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг