Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда Tesla хатланди

Жиззахда Tesla хатланди

Банк кредитлари аксар ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жиззах туманлараро Иқтисодий судининг АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фойдасига қарздор «КСТ» МЧЖ  432 млн. сўм кредит қарздорлик ундируви юзасидан гаров мулки ҳисобланган «Tesla» автомашинасини хатлаш тўғрисидаги ажрими бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 2023 йил 31 май куни келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилди. Мазкур ижро иши доирасида 2023 йил 2 июн куни гаровда бўлган «Tesla» русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг