Маъмурий судлар 36 нафар мансабдорга нисбатан жазо қўллади
Жорий йилнинг биринчи чорагида маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилнинг ўтган уч ойида давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатларга 5 584 та иш кўриб чиқилган. Бунинг натижасида 4 635 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 36 та мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо қўлланилгани айтилади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 98 268 нафар шахсга нисбатан 83 460 та иш кўриб чиқилди. Жумладан, 73 394 нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Маъмурий судлар томонидан 89 044 та иш, яъни барча ишларнинг 57 фоиздан ортиғи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилгани, таъкидланади ахборотда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 725 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилган. Шундан 110 таси иш материаллари асосида ўрганилиб, қуйи судлар томонидан чиқарилган 64 та қарор бекор қилинган, 11 та суд қарори эса ўзгартирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter