Майнинг билан шуғулланган 29 киши ушланди — Бош прокуратура
Ўзбекистонда ноқонуний майнинг фаолияти юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 26 та ҳолатда 58,2 млрд. сўмга тенг бўлган 29 млн кВтли ёки 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжи учун зарур бўлган электр энергиясини ўғирлаш орқали майнинг фаолиятини амалга оширишганлиги аниқланиб, 29 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) тегишли қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар процессуал тартибда ушланган.
«Майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон - торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзатилишига ҳамда саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланиши мумкин.
Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter