Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда тоға ва жиян сабабсиз бир кишини дўппослашди, жиноят иши қўзғатилди

Наманганда тоға ва жиян сабабсиз бир кишини дўппослашди, жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг 28 май куни соат 23:00 да Норин тумани Катта Яйдоқ МФЙ 34 ёшли М.К. ва унинг жияни 22 ёшли К.М. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Ҳаққулобод-Чинобод автомобил йўлининг Норин туман Тиббиёт бирлашмаси биносининг қарши томонида ҳеч бир сабабсиз 26 ёшли Б.А.ни қўллари билан уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган. Шунингдек яна Б.А.нинг бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашинанинг олд, орқа ва ён ойнларини синдириб, автомашинага зарар келтиришган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг