Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВлар юқори суммада жаримага тортилиши ривожланишга тўсқинлик қилиши мумкин — Шерзодхон Қудратхўжа

ОАВлар юқори суммада жаримага тортилиши ривожланишга тўсқинлик қилиши мумкин — Шерзодхон Қудратхўжа

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ректори Шерзодхон Қудратхўжа «Sof.uz» интернет-нашри ва «Анорбанк» ўртасидаги ҳолат бўйича ўз фикрини билдирди.

— Бу каби ҳолатлар жаҳон тажрибасида тез-тез кузатилади. Бундай кейсларнинг аксариятида ўз обрў эътиборига эга бўлган ташкилотлар обрўсизлантирилганлиги боис бунга сабабчи бўлган оммавий ахборот воситаларидан рамзий 1 доллар миқдорида пул ва нашрнинг ўзида расмий маълумот-раддия билан чиқишни талаб қилишлади. Суд жараённи ўрганиб чиққач, айбсиз топилган тарафнинг талаблари қондирилади.

«Анорбанк» «Sof.uz» нашридан қанча маблағ талаб қилиши бу унинг иши, нашр бу суммани тўлай оладими йўқми бу ҳам масаланинг ноаниқ тарафи.

Бироқ ташкилотлар томонидан ОАВларга жарима сифатида нопропорционал юқори сумма белгиланиши келажакда очиқ бўлган ОАВлар ривожига тўсқинлик қилиши мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз керак, — дея ёзган ЎзЖОКУ ректори.

Эслатиб ўтамиз, «Sof.uz» нашрининг Youtube'даги расмий каналида жорий йилнинг 15-октябрида «Анорбанкнинг «молиявий фокуслари» мижозларни нега ғазаблантирди?» номли кўрсатув эълон қилинган эди. Ушбу кўрсатувдан сўнг «Анорбанк» ўзининг мижозлари олдида обрўсизлантирилганлиги ва бу жараёнда кўрган молиявий зарарларини пеш қилиб, суд орқали нашрдан умумий ҳисобда 15 млрд сўм маблағ ундиришни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг