Олий суд раиси лавозимига янги номзод тақдим қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини ким эгаллаши расман маълум бўлди.
Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгировичнинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритган.
Аввалроқ Олий суд раиси Козимжон Комилов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Унинг номзоди Президент тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига таклиф этилгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter