Қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.Қ. ва Д.Т.лар қалбаки купюраларни ўтказиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, жами 50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини фуқаро Н.га 32 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter