Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «самосуд» видеоси тарқалди. Зўравонлар қўлга олинган

Қашқадарёда «самосуд» видеоси тарқалди. Зўравонлар қўлга олинган

Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарёда бола бир гуруҳ шахслар томонидан  калтаклагани айтилмоқда» номли видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг  21 апрель куни тахминан соат 16-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А.  танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи  Х. Д.ни Қарши шаҳар «Ватанпарварлар боғи» олдидан «Матиз» русумли автомашинага миндириб,  шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг