Қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди
8 март куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Н. исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Х.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади, деб ёзади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter