Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйлиқ бозорида телефон ўғриси ушланди

Қўйлиқ бозорида телефон ўғриси ушланди

Пойтахтимизда ўғирлик қилиб, яширинишга уринган шахс кузатув камералари орқали аниқланди ва қўлга олинди.

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат тахминан 14:00 да Бектемир тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 40 ёшли фуқаро Н.Т.дан «Қўйлиқ улгуржи бозори»да номаълум шахс дўконидан телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлиги тўғрисида ариза келиб тушди.

Шундан сўнг, воқеа жойига зудлик билан мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари етиб бориб, гумонланувчининг шахси дўконга ўрнатилган кузатув камералари ёзуви орқали аниқланган ва у бозордан қочишга уринган вақтида қўлга олинган.

Қўлга олинган шахс ички ишлар органларига олиб борилиб, шахси аниқланганда Қашқадарё вилоятида туғилган 38 ёшли X.Р. эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг