Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда меҳнат қуллигида ушланган ўзбекистонликлар юзасидан расмий баёнот берилди

Қозоғистонда меҳнат қуллигида ушланган ўзбекистонликлар юзасидан расмий баёнот берилди

Олмаота ва Чимкент шаҳарларининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари маҳаллий меҳнат қуллигида ушлаб турилган 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини озод қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 октябр куни Чимкент шаҳридаги ғишт заводларида тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш рухсатномаси йўқлиги сабабли Каратау тумани полицияси бўлимига олиб кетилган.

Вазият мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган бўлиб, суриштирув давомида ҳужжатлари йўқ 40 нафар юртдошимиз Чимкент шаҳридаги ИИБ вақтинчалик сақлаш марказига ва 24 нафари «Сана Сизем» ташкилоти ёрдамида ҳостелга жойлаштирилган.

18 октябр куни 40 нафар фуқаронинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари Чимкент шаҳри полицияси бўлими ходимлари томонидан топилган ва уларга нисбатан Қозоғистоннинг Маъмурий кодекси бўйича иш кўрилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакили томонидан Каратау тумани полицияси бўлимида ушбу фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилди. Фуқароларнинг асосий қисми паспортлари қайтариб берилса, Ватанга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди.

Ҳостелга жойлаштирилган фуқаролар орасида A.A.нинг борилиги аниқланди ва мурожаат бўйича судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг