Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон вице-президенти ва бош вазири тайинланди

Қозоғистон вице-президенти ва бош вазири тайинланди

Ўлжас Бектенов (чапда) ва Ерлан Қарин.

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўлжас Бектеновни республика бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўлжас Бектенов 2024 йилнинг феврал ойидан буён Қозоғистон бош вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. У 2026 йил 28 август куни Қурултойга — янги бир палатали парламентга ўтказилган илк сайловлардан сўнг бош вазири вазифасини бажарувчига айланганди. Муқаддам у Иқтисодий ва коррупцияга қарши жиноятчиликка қарши курашиш агентлиги ҳамда Президент администрациясида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, Тўқаев Ерлан Қаринни республика вице-президенти лавозимига тайинлаш ҳақидаги фармонни ҳам имзолади. У 2019 йилдан бери президент ёрдамчиси, давлат котиби ва давлат маслаҳатчиси бўлган, 2026 йилнинг июнидан эса Президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2026 йил 1 июлда ташкил этилган Қурултойга илк сайловлар 23 август куни бўлиб ўтди. Парламентдаги кўпчилик ўринни 71,17 фоиз овоз тўплаган «Адилет» партияси қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг