Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг оёғини синдириб, 17500 АҚШ долларини олиб қочган талончи ушланди

Тадбиркорнинг оёғини синдириб, 17500 АҚШ долларини олиб қочган талончи ушланди

Фото: «vstrg.info»

Наманган шаҳрида шу йил 3 декабрь куни «Шишаки» МФЙда яшовчи Н.Э. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 29 ноябрь куни бирга яшовчи акаси, хусусий тадбиркор, И.Э. «чап болдир суяги синиши» ташхиси билан РШТЁИМ Наманган вилояти филиалига ётқизилганлигини ва шифокорларга яшаш уйида йиқилиб, жароҳат олганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 29 ноябрь куни И.Э. ўз бошқарувидаги  «Rаnge Rover»  русумли автомашинада уйи олдига келган вақтида номаълум шахс унинг оёқ қисмига номаълум жисм билан уриб, автомашинасидан 17500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинганлиги маълум бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар «Фурқат» МФЙда яшовчи Р.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг