Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўра Авлоқуловни отган шахс қамоққа олинди — Прокуратура

Тўра Авлоқуловни отган шахс қамоққа олинди — Прокуратура

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қурол ўқидан олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.

Қўшимча қилинишича, 1967 йилда туғилган Тўра Авлоқулов кураш федерацияси Шаҳрисабз тумани ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Прокуратура томонидан унинг ўлими билан боғиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида судга оид тиббиёт, кимёвий, криминалистика, биология ва баллистика экспертизалари тайинланган.

30 март куни айбланувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг