Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда авиа-операторлар ушланди

Тошкентда авиа-операторлар ушланди

Тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган моддий жавобгар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «E-E.» МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари бўлган авиа-операторлари авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг