Тошкентда «ўта хавфли рецидивист»га ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида ўғирлик жиноятини содир этган 32 ёшли фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, судланувчи муқаддам бир неча маротаба судланиб, охирги маротаба ўғирлик, ўғирликка суиқасд, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон ҳудудига кириш жиноятларини содир этиб, озодликдан маҳрум этилган.
2022 йил 10 март куни у Олмазор туманидаги 5-хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадаги шкафдан 47 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ва 450 долларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Сўнг 29 март куни туманнинг Себзор даҳасидаги хонадонга кириб, 20 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган.
Судланувчи «ўта хавфли рецидивист» деб топилган ва Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан 9 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter