Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда шифохоналарга «ордер» қилиб берадиган гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда шифохоналарга «ордер» қилиб берадиган гуруҳ қўлга олинди

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган «ишончли» танишлари ёрдамида пойтахтдаги ҳар қандай шифохонага 1,5 – 2 млн сўм эвазига даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) тайёрлаб беришини мунтазам эълон қилиб келган фуқаро Г.М. ва унинг шериклари фош қилинди.

ССВнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан жорий йил 12 августда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилиб, ушбу фуқаро, унинг шериклари ва бир неча тиббиёт ходимлари қўлга олинди.

Ўрганиш жараёнида Г.М.нинг шериги, фуқаро М.Қ.нинг ёнида М.Г.га тегишли йўлланма борлиги аниқланган. Айни чоғда Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳам топилган.

Йўлланмани расмийлаштириш мақсадида лаборатор ва инструментал таҳлил ва бемор тиббий картасидан кўчирмаларга Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникаларнинг бирида ишлаётган шифокорларнинг имзоси ва муассаса муҳри қўйилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширувлар давомида пойтахтимиздаги оилавий поликлиника ва бошқа муассасалар масъул шахсларидан ҳамда тиббиёт ходимларидан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳозирги пайтда мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг