Тошкентлик аёл оддий тошларни 15 минг долларга сотиб олди
Тошкентда оддий тошларни алдов йўли билан катта нархга пуллаётган фирибгарлар қўлга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, икки нафар фирибгар 43 ёшли Маъмура Г.га 2 дона бриллиант харид қилишни таклиф этишган. Бриллиант сифатида эса ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган иккита қора тош кўрсатилган. Олди-сотди вақтида жабрланувчидан 15 минг АҚШ доллари олаётганда улар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, тошлар қимматбаҳо ҳисобланмайди ва ҳеч қандай қийматга эга эмас.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модаси 4-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter