Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўхташ тақиқланган» қоидабузарлиги камера ёрдамида қандай аниқланади?

«Тўхташ тақиқланган» қоидабузарлиги камера ёрдамида қандай аниқланади?

Фото: «Zamin.uz»

Бироз вақт муқаддам 3.27 белги (тўхташ тақиқланган) қоидабузарлиги камералар ёрдамида аниқланиши ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар бош бошқармаси AutoCon-SC/M тизими қандай ишлаши ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тизим қуйидагича ишлайди: AutoCon-SC/M ўрнатилган патрул автомобили ўзига тегишли худуддан икки марта ўтади. Ҳар икки ўтиш орасида 5-10 дақиқа вақт бўлади. Биринчи сафарги юришда тўхташ тақиқланган жойда турган автомобиллар рақами аниқланади ва улар эҳтимолий қоидабузар сифатида белгилаб қўйилади. Аммо биринчи ўтишда қоидабузар ҳисобланмайди. Орадан 5-10 дақиқа ўтгандан сўнг патрул автомобили иккинчи марта ўша жойдан ўтади ва бу сафар тўхташ тақиқланган жойда турмаган автомобиллар базадан ўчирилади. Иккинчи сафар ҳам ўша жойда турганларига эса жарима қўлланади.

Бундай тажриба англашилмовчилик туфайли жарима қўллашдан сақланиш учун амалга оширилади. Масалан, автомобил пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган бўлиши мумкин. Агар автомобилда носозлик юзага келган бўлса, у авария тўхташ белгисини қўйиши лозим. Бундай ҳолатда AutoCon-SC/M тизими автомобилни қоидабузарлар базасига қўшмайди.

Эслатиб ўтамиз, тўхташ тақиқланган 3.27 белгига амал қилмаслик энг кам иш ҳақининг уч баробари (608 190 сўм) миқдорида жаримага тортилишга сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг