Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З. ва унинг Азиза исмли жиноий шериги қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

У. З. жиноий шериги Азиза билан тил бириктириб, ўзи олдиндан тайёрлаб қўйган виза ва чипта асосида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 31 ёшли А.Р. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.М.ларни «Ғишткўприк» чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истамбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юборишни мақсад қилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг