Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия фуқароси ва унинг ўзбекистонлик шериклари жинояти фош бўлди

Туркия фуқароси ва унинг ўзбекистонлик шериклари жинояти фош бўлди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 31 январь куни Н.Р.нинг аризаси юзасидан ИИВ ЖҚББ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Шу куни соат 14:00 ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида Туркия Республикаси фуқароси Учар Жума ва унинг танишлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 23 ёшли Муҳаммаджон П., 36 ёшли Дурдона Э., 25 ёшли Зебинисо Н.лар шартли мижоз сифатида жалб қилинган Н.Р.га уни Туркия давлатидаги «Ucar uluslararasi danismanlik international consulting» ширкати орқали 4200 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни маълум қилиб, дастлабки тўлов сифатида 2000 АҚШ доллар пул маблағларини олган вақтларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ижтимоий тармоқларда Учар Жума ва Муҳаммаджон П.лар «Ucar uluslararasi danismanlik international consulting» ширкати орқали Туркия давлати томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш, чет эл давлатларига ишга юборишлари ҳақида «YouTube», «TikTok» ижтимоий тармоқларига эълон жойлаштириб, Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан алдов йўли билан жами 6.000 АҚШ доллар пул маблағлари олганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.

Ушбу шахслардан жабр кўрганлар бўлса, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига мурожаат қилиши мумкин, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг