Тошкентда қалбаки доллар ишлатган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.И. қалбаки валютани муомалага киритиш мақсадида, фуқаро Р.дан «Сигвей» номли воситани 50 АҚШ долларига сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, фуқаро Ж.И. Р.дан 58 қути «Орбит» сақичларини сотиб олишда қалбаки 6 300 АҚШ долларини берганлиги аниқланиб, жами 6 350 қалбаки АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter