Учтепа туманида автобус ёниб кетди

20 июл куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар берилган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилди.
Айтилган манзилда 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади ФВБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter